Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев аудиторлик фаолиятидаги камчиликларни белгилаб берди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатда қайд этилишича, қатор муаммолар ва камчиликлар аудиторлик фаолиятининг янада ривожланишига, бошқаришга оид қарорларни қабул қилиш ва корпоратив бошқарув сифатини ошириш учун аудиторлик хизматларининг аҳамиятини оширишга тўсқинлик қилмоқда, хусусан:
биринчидан, аудиторлик ташкилотларига ишонч даражаси паст, шунингдек, аудиторлик текширувига молиявий ҳисоботнинг ҳаққонийлигини тасдиқлашнинг кафолати эмас, балки ортиқча ва малол келадиган маъмурий тартиб-таомил сифатида қаралмоқда;
иккинчидан, аудиторлик ташкилотларини танлаб олиш бўйича мавжуд чекловлар ва танловлар ўтказиш амалиёти кўп ҳолларда инсофсиз, шу жумладан, нарх борасида инсофсиз рақобатни келтириб чиқаради, бунинг оқибатида аудиторлик хизматлари сифати ва аудиторлик хулосаларининг ҳаққонийлиги пасаймоқда;
учинчидан, аудиторларни махсус тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг амалдаги тизими юзаки тусга эга бўлиб, профессионал тайёргарликнинг ва аудиторлик хизматлари сифатининг зарурий даражасини, шу жумладан, аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартларига мослигини таъминламаяпти, бу эса аудитор касби нуфузининг пасайишига олиб келмоқда;
тўртинчидан, аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назорат қилишнинг самарали тизими мавжуд эмас, бу лицензияловчи органнинг ҳуқуқий таъсир чоралари чеклангани шароитида сифатсиз аудиторлик хизматларини кўрсатиш ҳолларига ва аудиторларнинг инсофсиз хатти-ҳаракатларига нисбатан тезкор чора кўриш имконини бермаяпти;
бешинчидан, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари умумэътироф этилган халқаро аудит стандартларига тўлиқ мос эмас, бу эса хорижий инвесторларда маҳаллий корхоналар молиявий ҳисоботларининг ҳаққонийлигини тушуниш кўникмасининг шаклланишини таъминламаяпти.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025