Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шодмонов: Соғлиқни сақлашни молиялаштириш келажак учун бебаҳо инвестициядир
Италия пойтахти Рим шаҳрида ўз ишини бошлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси қизғин паллага кирди, деб хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Хабар қилинишича, сессия доирасида сўзга чиққан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов республика соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимни такомиллаштириш дастури ва унда белгиланган асосий вазифаларга, шунингдек, мамлакат тиббиётини янада ривожлантириш мақсадида жаҳоннинг етакчи хорижий инвесторларини жалб қилиш борасидаги ишларга эътибор қаратди.
Жумладан, “Соғлиқни сақлашни молиялаштириш нафақат бугунги кун, балки келажак учун ҳам бебаҳо инвестициядир. Бу Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам яққол ўз ифодасини топмоқда”, деган Шодмонов.
ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо 53 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам мазкур ташкилот томонидан илгари сурилган “Саломатлик — 2020” стратегиясини қўллаб-қувватлаган эди.
“Саломатлик – 2020” стратегияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, инсон саломатлиги ва бўлажак насллар камолотига салбий таъсир этадиган тиббий-ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларнинг олдини олишга йўналтирилган йирик дастур ҳисобланади.
Сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистонда ушбу стратегияни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
14:54 / 30.03.2025