АҚШ ўзбек пахтасига амнистия эълон қилди
АҚШ Ўзбекистон пахта маҳсулотларини болалар меҳнати орқали етиштирилган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда АҚШ Меҳнат вазирлиги Халқаро меҳнат ишлари бюроси тайёрлаган ҳисоботда шундай дейилади.
Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон ва Парагвайда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашда қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилган ва илгари кузатилган салбий амалиёт учун АҚШ ҳукуматининг "қора рўйхати"да бўлганди.
Ҳисоботда Ўзбекистон,Бразилия ва Парагвай ҳукуматлари болалар меҳнати, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклига қарши муросасиз курашга чоғлангани алоҳида эътироф этилди.
Халқаро меҳнат ташкилотига кўра, дунёдаги ҳар 10 нафар боланинг бири турли кўринишдаги меҳнатга жалб этилади ва бу сон 152 миллиондан ошди. Мажбурий меҳнатнинг турли шакллари билан ҳисоблаб чиқилганда, жаҳонда 25 миллион бола меҳнатга мажбурланади.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024