Павлодарда ўзбекистонлик 32 нафар ноқонуний мигрант ушланган
Қозоғистонда бўлиш қоидаларини бузган 876 нафар хорижлик маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Pavlodarnews Павлодар области Ички ишлар департаментига асосан хабар бермоқда.
«Судга 358та маъмурий иш юборилди, уларни кўриб чиқиш натижасига кўра МДҲнинг 34 фуқаросини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилинди. Қозоғистон Республикасида вақтинчалик бўлиш муддати МДҲнинг 805 нафар ва узоқ хорижнинг бир фуқаросига нисбатан камайтирилди», - дея қайд этиб ўтишди маҳкамадан.
Ички ишлар департаменти маълумотига кўра, чет эл ишчи кучидан ноқонуний фойдаланишнинг 33та ҳолати аниқланди. Маъмурий кодекснинг 519-моддаси бўйича хорижий ишчиларни ноқонуний равишда ишга ёллаган иш берувчилар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, 18 киши Павлодар Ички ишлар бошқармаси вақтинчалик сақлаш жойига шахсни аниқлаш учун жойлаштирилди.
Полициячилар томонидан «Нелегал-2018» тезкор-профилактик тадбирида давомида корхоналардан бирининг базасида Ўзбекистоннинг 14 фуқароси қўлга олинди. Улар ҳайдовчилар сифатида тегишли ҳужжатларсиз фаолият юритган. Бу шахслар ЭКИҲнинг 15 баробари миқдорида маъмурий жарима ва 3 суткага қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Шунингдек, Иртиш тумани ҳудудида Ўзбекистоннинг 18 фуқароси аниқланди. Улар жорий йилнинг май ойидан бери туман ҳудудида ноқонуний равишда меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган. Бу шахсларнинг бир нафари мамлакатдан чиқариб юборилди, қолганларига маъмурий жарима белгиланди.
Мавзуга оид
15:04 / 10.11.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
20:38 / 06.11.2024