Жаҳон | 13:50 / 23.09.2018
19242
1 дақиқада ўқилади

Эрон ҳарбий параддаги теракт ортидан Европанинг 3 давлати элчиларини чақирди

Фото: EPA-EFE

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги 22 сентябрь куни Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парад вақтида амалга оширилган теракт туфайли Дания ва Нидерландия элчиларини, шунингдек, Буюк Британиянинг муваққат вакилини вазирликка чақирди. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатган.

Эронлик дипломатлар ушбу мамлакатларда теракт содир этган гуруҳлар яширингани ҳақида протест йўллашган. Эрон томони жиноятчилар ва уларнинг шерикларини йўқ қилишга чақирган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Баҳром Қосимий Европа Иттифоқи бу гуруҳларни «Европада теракт содир этмагани учунгина» террористик гуруҳлар сафига киритмаганидан арз қилган.

22 сентябрь куни Аҳвоздаги ҳарбий теракт вақтида содир этилган теракт оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди.

Ушбу теракт учун ИШИД ҳамда Саудия Арабистони билан алоқадорлиги гумон қилинадиган «Аҳвоздаги араб ватанпарварлари демократик ҳаракати» гуруҳи ўз зиммасига олди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид