Жамият | 19:50 / 24.09.2018
8618
2 дақиқада ўқилади

“Фитна” сериалининг биринчи фасли тугади! Иккинчиси қачон бошланади?

Фото: My5

“Менинг юртим” телеканалида намойиш этилаётган “Фитна” сериали қисқа муддатдаёқ телетомошабинлар қалбидан чуқур жой олиб улгурди. Айни пайтда “Фитна” сериалининг биринчи фасли якунланмоқда. Ушбу фаслнинг сўнгги қисми 24 сентябрда телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилинади. Қисқа танаффусдан кейин, яъни 8 октябрдан бошлаб “Менинг юртим” телеканалида  “Фитна” сериалининг иккинчи фасли бошланади.

Фото: My5

Ҳозирда сериални суратга олиш ишлари Туркияда олиб борилмоқда. Режиссёр Дилшод Аҳмедовнинг таъкидлашича, “Фитна” сериали бу фаслда янада қизиқарли тус олиб, кутилмаган воқеаларга бой бўлади. Қаҳрамонларнинг мураккаб тақдир йўллари Ватандан олис юртларда тўқнашади. Зеро, бугунги глобаллашув жараёнларида ҳаётимизда учрайдиган ёвуз иллатлар чегара ёхуд макон танламайди. Бу синовлар гирдобида қолган сериал персонажлари эзгулик ва ёвузлик курашининг асосий иштирокчилари сифатида оғир йўлни босиб ўтадилар”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид