Жаҳон | 17:19 / 24.09.2018
16180
2 дақиқада ўқилади

Лондон «янги совуқ уруш»да Москвага мағлуб бўлаётгани айтилди

Фото: Christopher Thomond for the Guardian

Британия лейбористлари етакчисининг ўринбосари Том Уотсон сўзларига кўра, Буюк Британия «янги совуқ уруш» чегарасида турибди, унда ҳозирги пайтда Россия ғалаба қозонмоқда. Унинг сўзлари Британиянинг The Guardian газетаси томонидан келтирилган.

Британия парламенти аъзоси Буюк Британия ҳукуматини у «Россиянинг Британия демократиясига ҳужумини» кўришдан атайин бош тортаётганлигида айблади. Унинг сўзларига кўра, Британия кенг кўламли Россия таҳдиди олдида уйғониши лозим, у «рақамли даврда яшин тезлигидаги уруш», деб аталди.

Бундан ташқари, Уотсоннинг тахминича, мамлакатга Brexit бўйича референдумга эҳтимолий аралашувни суриштирувдан ўтказиш керак - бу АҚШда махсус прокурор Роберт Мюллер томонидан 2016 йилги сайловларга Москванинг эҳтимолий аралашуви бўйича ўтказилаётган суриштирувга ўхшаши лозим.

Британия парламентининг аъзоси Том Уотсон Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни ҳам танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, у жамоатчиликка Россия ҳақида «қатъий» риторикадан фойдаланмоқда, бироқ саҳна ортида бошқа позицияга амал қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меркель Мэйни очиқчасига ҳақорат қилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид