Матбуот ва ахборот агентлиги ягона интерактив ахборот тизимини йўлга қўймоқда
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан нашриёт ва матбаа корхоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ягона интерактив ахборот тизимини йўлга қўйиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.
Ушбу тизимни ишга туширишдан асосий мақсад – нашриёт ва матбаа корхоналари реестрини юритиш тизимини ахборотлаштириш, соддалаштириш, нашриётлар томонидан тақдим этилаётган ҳисоботларнинг интерактив базасини яратиш, китоб ва китоб маҳсулотларининг назорат нусхалари ҳисобини юритишдир.
Интерактив ахборот тизимини йўлга қўйиш орқали замонавий ахборот технологиялари ёрдамида қўшимча мониторинг ва назорат механизмлари яратилади. Шунингдек, контрафакт китоб маҳсулотлари чоп этилишининг олдини олиш, ноқонуний фаолият юритаётган корхоналарни аниқлаш, маълумотлар йиғиш ва уларни таҳлил қилиш бўйича тезкор тизим шаклланади.
Мавзуга оид
14:32 / 24.03.2023
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ягона ахборот тизими жорий этилади
08:43 / 24.03.2021
Кам таъминланган оилалар ахборот тизими орқали идентификацияланади
13:24 / 19.09.2020
Шошилинч тиббий ёрдам бўйича ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади
07:36 / 22.05.2020