Жаҳон | 01:05 / 24.09.2018
5985
1 дақиқада ўқилади

Siemens Ироқ билан 13 млрд евролик шартнома имзолаши кутилмоқда

Фото: DPA

Германиянинг Siemens технологик компанияси ўз тарихидаги энг йирик шартномалардан бирини имзолаши мумкин - у Ироқ ҳукумати билан мамлакат энергетик тузилмасини қайта тиклашга доир ҳужжатни имзолашга тайёргарлик кўрмоқда. Handelsblatt газетасининг хабар беришича, компания раҳбари Жо Кэзер якшанба куни шу мазмундаги ҳужжатни мувофиқлаштириш учун Боғдодга йўл олган. 

Келишув доирасида Siemens мамлакат электрификациясида иштирок этади. Манбага кўра, Германия канцлери Ангела Меркель ушбу шартнома бўйича Ироқ томон билан шахсан келишувга эришган. Боғдодга Кэзер билан бирга Германия иқтисодиёт вазирининг котиби Томас Барайс ҳам йўл олган. 

Таъкидланишича, музокаралар давомида келишув суммаси 13 миллиард евродан ортиққа баҳоланган. Siemens ҳозирча бу маълумотга расмий изоҳ бермаган. Ироқ томон келишувни ижобий баҳоламоқда.

Мавзуга оид