Жаҳон | 07:48 / 25.09.2018
2690
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Жанубий Корея эркин савдо ҳақида янги битим имзолади

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин эркин савдо ҳақида янги битим тузишди. “Бу АҚШ ва Жанубий Корея учун буюк кун”, деб айтган Трамп ҳужжат имзоланиши вақтида. Унинг айтишича, энди келишувлар “ҳалол ва ўзаро манфаатли” ҳисобланади. 

Жанубий Корея президенти икки давлат компаниялари “энди барқарорроқ шароитларда ўзаро фаолият юрита олишларини” қўшимча қилган. 
 
Трамп ва Мун Чжэ Ин ўртасидаги учрашувда иккинчи АҚШ-Шимолий Корея саммитига тайёргарлик кўриш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олинган ва Пхеньянга қарши киритилган санкцияларнинг “шижоатли амалга оширилиши” йўли орқали Шимолий Кореяга босим ўтказишни давом эттириш кераклиги таъкидлаб ўтилган.  

Мун Чжэ Ин яқин орада бўлиб ўтадиган АҚШга ташрифи давомида Трамп билан жорий йилдаёқ Корея яриморолида урушни расман тўхтатиш имконини муҳокама қилишини қўшимча қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид