Жаҳон | 15:09 / 26.09.2018
18097
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда Сурия сценарийси такрорланиши мумкинлиги айтилди

Фото: Valeriy Melnikov / Sputnik / DPA

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг маълум қилишича, Сурия сценарийси Афғонистонда ҳам такрорланиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» Патрушевнинг матбуот котиби Евгений Аношинга асосан хабар бермоқда.

«Бугун Афғонистон ҳудудида ушбу [Сурия] сценарийнинг такрорланиш хавфи ҳақида гапиришимиз мумкин», - деди Патрушев Теҳронда, Афғонистондаги вазиятга ечим топиш бўйича кўп томонлама маслаҳатлашувлар давомида.

Патрушевнинг фикрича, Афғонистондаги вазиятнинг «таназзулга учраши»га сабаблардан бири - ИШИД халқаро террорчилик гуруҳи фаолияти. Унинг эслатишича, 2014 йилда кўпчиликка ИШИД жангарилари Суриядаги вазиятга катта таъсир кўрсатмаётгандек «бўлиб туюлган».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МДҲнинг қанча фуқароси терроризм учун қидирилаётгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид