Ўзбекистон | 23:46 / 27.09.2018
7199
2 дақиқада ўқилади

"Ўзбекэнерго" тендер савдо ҳақида эълон қилди

"Ўзбекэнерго" АЖ Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши учун электр узатиш линиялари ва 220 кВт'ли станция учун ускуналар ва материалларни қўлга киритиш мақсадида тендер савдо ҳақида эълон қилди. 

Тендер таклифлар 2018 йилнинг 12 ноябригача тақдим этилиши керак. Танлов савдолари жараёни Япония тажриба-саноат ишланмаси заёмлари доирасида харидлар бўйича кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилади, жараён Заём шартномасида белгиланганидек, тегишли мамлакатларнинг барча иштирокчилари учун очиқ. 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ДЖАЙКА)дан Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиш лойиҳасини молиялаштириш учун заём олди. Бу заёмнинг бир қисми "Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши" шартномасида кўзда тутилган тўловлар учун қўлланади. 

Тўрақўрғон ИЭС Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминлашда асосий манба бўлиб хизмат қилади. Лойиҳа доирасида икки замонавий ва самарали буғ-газ ўрнатмаларини ўз ичига олган янги иссиқлик электр станцияси қурилиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳанинг бош пудратчиси «Mitsubishi Corporation and Mitsubishi Hitachi Power Systems, Ltd.» (Япония) Консорциуми ҳисобланади. 


Айни дамда 1-блок қурилиш майдонига асосий ускуналар етказилган. 2-блок учун асосий ускуналар қурилиш майдонига октябрь ойи бошида етказилиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид