Ўзбекистон | 10:01 / 28.09.2018
4977
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия ғазначиликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Россия Федерацияси Федерал Ғазначилиги ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ўрта муддатли истиқбол учун устувор йўналишларни белгилаб олиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиняпти, деб хабар беради Молия вазирлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги таклифига биноан Россия Федерацияси Федерал ғазначилиги бошлиғи ўринбосари Александр Михайлик бошчилигидаги делегация Тошкентга келди.

Ташриф давомида соҳага ғазначилик кузатувининг янги турлари ва ахборот технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Россия Федерацияси Федерал Ғазначилиги вакиллари ғазначилик ахборот технологиялари базасида бюджетдан маблағ олувчиларнинг марказлаштирилган бухгалтериясини яратиш йўли билан ғазначилик кузатувини олиб бориш тажрибаси билан ўртоқлашишди.

Шунингдек, бир неча кун давомида бюджет маблағларидан фойдаланиш, молиявий назоратнинг илғор услубларини қўллаш устидан мониторинг ўтказиш самарадорлиги, қолаверса, ўтказилган назорат натижаларини қайта текшириш ва баҳолаш йўли билан унинг сифати учун текширувчилар масъулиятини ошириш масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Россия Федерацияси Федерал Ғазначилигининг ушбу идора аудиторлик фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан «Аудиторлик ташкилотлари иш сифатининг ташқи назорати самарадорлигини оширишда Россия Федерал Ғазначилиги назорат-таҳлил фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини ўрганиш» мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этишди.

Мавзуга оид