Жамият | 10:52 / 29.09.2018
8912
4 дақиқада ўқилади

Ангренда Ўқитувчи ва мураббийлар куни нишонланди

27 сентябрь куни Ангрен шаҳрида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган - “Дунёда муаллим бўлмаса агар, ҳаёт ҳам бўлмасди бу қадар гўзал” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу байрам тадбири турли учрашув ва қизиқарли дастурларга бой бўлди. Хусусан, тадбирда кўп йиллик тажрибага эга фахрий ўқитувчилар, соҳадаги фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришаётган устоз ва мураббийлар, ёш педагоглар тақдирланди. 

Фото: Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими матбуот хизмати
Фото: Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими матбуот хизмати

Тадбирда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, сиёсий партиялар депутатлари, соҳада кўп йиллик тажрибага эга фахрий устоз ва мураббийлар, умумий ўрта таълим мактабларининг илғор ўқитувчилари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Унда 2017-2018 йилги ўқув мавсумида Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва мураббийлар томонидан кўплаб ютуқларга эришилаётгани қайд этилди. 

Фото: Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими матбуот хизмати
Фото: Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими матбуот хизмати

Ўқитувчиларнинг самарали меҳнатини ўқувчилар қайд этаётган натижаларда ҳам кўриш мумкин. Жумладан, ушбу ўқув йили давомида 24 нафар мактаб ўқувчилари фан олимпиадаларининг Тошкент вилоят босқичида ғолиб чиқиб, республика йўлланмасини қўлга киритишди. Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган “Билимлар беллашуви” танловида эса 12 нафар ўқувчи республика босқичи йўлланмасига эга бўлди.

Шунингдек, Инновацион олимпиадаларнинг республика босқичида ангренлик 3 нафар ўқувчилар муваффақиятли қатнашди.

-Бу муваффақиятлар Ангрен шаҳридаги мактабларда меҳнат қилаётган барча 2096 нафар устоз-мураббийларнинг меҳнати сифатида биламан, - дея эътироф этди тадбирда сўзга чиққан Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Шерзод Мирзакаримов.

Фото: Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими матбуот хизмати

Тадбир давомида шаҳарнинг 17- ва ДИМИ ўқитувчилари Бибинисо Мирсаитова ҳамда Ҳафиза Ҳабибуллаевалар халқ таълими тизимидаги самарали меҳнати, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни ҳаётга татбиқ қилиш, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва қадриятлар руҳида тарбиялашда эришган муваффақиятлари учун “Ўзбекистон Республикасининг халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Роҳила Абдуқодирова, Майрам Мирзабаева, Дўстмурод Қуролов каби педагогларнинг тизимдаги самарали фаолияти Халқ таълими вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғаларга лойиқ кўрилди. 

Фото: Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими матбуот хизмати
Фото: Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими матбуот хизмати
Фото: Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими матбуот хизмати

Байрам тадбирида таниқли сўз усталари ҳамда эстрада юлдузларининг чиқишлари меҳмонларга хуш кайфият улашди.

Мавзуга оид