Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ядровий дастур бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда – Лавров
Эрон ядровий дастури бўйича биргаликдаги ҳаракатлар режаси бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда ва Москва бу келишувни сақлаб қолиш учун барча ишни қилади, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Лавров БМТ Бош ассамблеясида Корея яриморолини ядровийсизлантириш оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик соҳасида жаҳон ҳамжамияти олдида турган вазифалардан бирилигини таъкидлаб ўтди.
Лавровнинг айтишича, Корея яриморолидаги тинчлик жараёнларини рағбатлантириш лозим.
“Россия-Хитой йўл харитасига монанд ривожланаётган, Корея яримороли атрофидаги вазиятнинг ижобий динамикасини қутлаймиз. Бу жараённи томонларнинг бир-бирига пешвоз чиқиши бўйича қадамлар ва БМТ Хавфсизлик кенгаши линияси бўйича Пхеньян ва Сеул ўртасидаги муҳим келишувларни амалга оширишни стимуллаш орқали рағбатлантириш лозим”, деб айтган Лавров БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида.
Лавров Москва Шимоли-Шарқий Осиёда мустаҳкам тинчлик ва хавфсизликни яратишга қаратилган кўп томонлама жараённи бошлаш бўйича ишни давом эттиришини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025