Жамият | 16:41 / 02.10.2018
21607
2 дақиқада ўқилади

«Ўзагротехсаноатхолдинг» раиси Сирдарёдаги пахта теримида қатнашди

Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг

Сирдарё вилояти Ховос тумани далаларида пахта терими айни авжига чиққан. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ раиси Мухтор Каримов ҳам ушбу туман далаларидаги пахта терими бўйича ҳашарда қатнашди.

Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг
Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг
Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг
Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг

 - Пахта бизнинг миллий бойлигимиз, - дейди М.Каримов. - Уни нобуд қилмасдан териб олиш нафақат фермер ва деҳқонларнинг, балки ҳар биримизнинг бурчимиздир. Шу сабабли бугун ўзим ҳам ҳашарда қатнашмоқдаман. Далага чиқишимнинг асосий сабабларидан бири - ҳашарчиларга яратилган шароит билан шахсан танишиб, уларни қийнаётган муаммоларини жойида ҳал этиш.

Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг
Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг
Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг

Ҳозирда ҳашарга «Ўзагротехсаноатхолдинг»нинг 500 нафардан кўпроқ ишчилари қатнашмоқда. Улар бепул уч маҳал иссиқ овқат ва ётоқхона билан таъминланган. Бундан ташқари, ҳукумат томонидан уларга ҳар 1 кг терилган пахта учун 950 сўмдан пул тўланмоқда. Шунингдек, илғор теримчиларга қимматли совғалар ва мукофот пуллари берилиши ҳам кўзда тутилган.

Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг
Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг
Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг

Шу билан бирга, холдинг томонидан ҳашарчиларга байрам дастурхони ёзилиб, санъаткорлар иштирокида базм уюштирилди. “ТҚТЗ” АЖ, “ЧҚТЗ” АЖ, “Класс Агро” ҚК, “Технолог” АЖ, “Агрихим” МЧЖ ва “Амкодор-Агротехмаш” ҚКда ишловчи илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди. 

Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг

«Ўзагротехсаноатхолдинг» пахта териш бўйича маҳаллий машиналарни такомиллаштириш юзасидан жадал ишлар олиб бормоқда. Бу жараён холдинг қошидаги конструкторлик бюросида амалга ошириляпти. Улар кейинги йил синовдан ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид