Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон космик соҳада ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Ҳиндистон космик соҳадаги ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштиришмоқда. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунлари бўйича шу ҳақида маълум қилди.
"Биз сизларнинг космик соҳа, инсон ресурслари ва ахборот технологияларини ривожлантиришга доир таклифларингизни қабул қиламиз. Ўзбекистонга бизнинг бу йўналишдаги тажрибамиздан фойдаланишини таклиф қилдик", - деди Ҳиндистон бош вазири.
Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга илк давлат ташрифи 30 сентябрь куни амалга оширилди. Ташриф доирасида илмий-техник, қишлоқ хўжалиги, туризм, ҳарбий таълим, адлия, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт илми, фармацевтика, тинч мақсадларда космосни тадқиқ қилиш ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликка оид 20 та ҳужжат имзоланди. Томонлар 2020 йилга бориб ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олишди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди
21:17 / 23.05.2025