Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз” ва Exxon Mobil қўшма лойиҳа бўйича ишларни жадаллаштиради
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ бош офисида компания раҳбарияти Exxon Mobil компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Kun.uz’га “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Биргаликдаги фаолият мобайнида Exxon Mobil ўзини “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишончли ҳамкори сифатида намоён этди. Шу муносабат билан учрашувда Exxon Mobil компанияси вакилларига “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ базасида II ва III гуруҳ базавий мойларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасида технологик асбоб-ускуналар лицензиари сифатида иштирок этаётгани учун миннатдорчилик билдирилди.
Exxon Mobil – жаҳонга машҳур кўп функцияли компания бўлиб, у нефтни қайта ишлаш, газни қайта ишлаш, нефть-кимё маҳсулотлари ва йирик ишлаб чиқариш саноати учун технологияларни ишлаб чиқиш ва етказиб беришга ихтисослашган.
Exxon Mobil ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга ўтишига Ўзбекистон президентининг АҚШга қилган расмий ташрифи туртки бўлган. Унинг давомида ҳамкорлик битими имзоланган.
Базавий мойларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасида давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”га мувофиқ амалга оширилади.
Мазкур лойиҳанинг тахминий қиймати 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва уни амалга ошириш муддати – 2018-2021 йиллар.
Exxon Mobil экспертларининг таъкидлашларича, бу каби лойиҳа минтақада ягонадир. “Ўзбекистон нефть-газ соҳаси Exxon Mobil компанияси ушбу истиқболли лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун тажриба ва технологияларни бўлишишга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин”, деди Нефтни қайта ишлаш ва газни тозалаш технологиялари, катализаторлар ва лицензиялаш бўйича бош менежер, компания вице-президенти Шон Смит.
Хорижий компания мутахассислари мамлакатимизнинг ишбилармонлик муҳитида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг лойиҳаолди, лойиҳа ва тендер ҳужжатларини, шунингдек, импорт шартномаларини тасдиқлашнинг янги тартибини назарда тутувчи қарор қабул қилиши тўғрисида кенг маълумотларга эга бўлди.
Музокаралар давомида томонлар лойиҳани жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар, хусусан, лицензия ва муҳандислик шартномаларини имзолаш, ишлаб чиқариш жараёнининг янгиланган конфигурациясини ҳисобга олган ҳолда нархларни оптималлаштириш имкониятлари ҳамда қолдик фракциялардан қўшимча базавий мойларни олиш имкониятини муҳокама этдилар.
Мавзуга оид
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
17:46 / 17.02.2025
Давлатга қарашли бир қатор йирик компаниялар январда солиқ тўлашни қисқартирди
17:51 / 27.12.2024
Ўзбекистон қандай қилиб йирик газ экспортёридан соф импортёрига айланди?
22:19 / 19.12.2024