Жаҳон | 07:46 / 03.10.2018
11667
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трампга шубҳали конверт юборилди

Фото: REUTERS

АҚШда давлатнинг биринчи шахсларини қўриқлашга масъул бўлган махфий хизмат шубҳали конвертни аниқлади, у мамлакат президенти Дональд Трампга мўлжалланган бўлган. Бу ҳақда The Hill ёзмоқда.

Таъкидланишича, конверт 1 октябрь куни етказилган, бироқ Оқ уй биносига киритилмаган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларида ҳарбий-денгиз амалиётларига раҳбарлик қилувчи  адмирал Жон Ричардсонни конвертлардаги заҳарли модда ёрдамида заҳарлашга уринишгани ҳақида турли хабарлар тарқалганди. 

Мавзуга оид