Ўзбекистон бўйлаб велосаёҳат: 70 ёшли отахонга янги велосипед совға қилинди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 3 октябрь куни старт берилган "Ипак йўлида туризм" халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон бўйлаб велосипедда саёҳат қилган Муҳаммад ота Қудратовга янги велосипедни топширди.
"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" дастурининг энг фахрий иштирокчиси 64 кун ичида 4000 километр масофани велосипедда босиб ўтган ва шу тариқа Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлган.
Бундан аввал KUN.UZ'да 2018 йилнинг 7 апрель куни Бухоро вилояти, Пешку туманида истиқомат қилувчи, 70 ёшни қарши олган Муҳаммад ота Қудратов Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш мақсадида велосипед орқали ўз саёҳатини бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Саёҳатчи отахон Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро йўналиши бўйича саёҳатни амалга оширишни режалаштирган.
«Бу саёҳат орқали юртимизда ички туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман», – деб таъкидлаганди Муҳаммад ота.
Бугун у ўз ниятига эришди ва бундан жуда хурсанд эканини яширмади. Отахон ўз мисолида тенгдошлари ва ёшларни соғлом ҳаёт тарзига риоя қилиш, спорт билан шуғулланиш ва Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга чорлади.
Мавзуга оид
13:24 / 21.11.2024
COP29 иштирокчилари иқлимга мос туризмни ривожлантиришга келишиб олди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
21:49 / 04.11.2024