Жаҳон | 14:27 / 05.10.2018
22094
2 дақиқада ўқилади

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти жарроҳ ва ҳуқуқ ҳимоячисига берилди

2018 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофоти жарроҳ Дени Муквега ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нада Муродга берилди. Бу ҳақда Норвегия нобель қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жарроҳ Дени Муквега ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нада Муродга тинчлик бўйича Нобель мукофоти "уларнинг жинсий зўравонликдан уруш ва қуролли можаролар қуроли сифатида фойдаланишни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатлари учун" берилди. 

Дени Мукве
Фото: Emmanuel Dunand/AFP 
Нада Мурод
Фото: EPA-EFE/PATRICK SEEGER

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Time журнали 2018 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти Дональд Трамп, Ким Чен Ин, Мун Чжэ Ин, Карлес Пучдемон, Рим папаси ва Раиф Бадавийлардан бирига берилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Бундан аввалроқ кимё бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинганди.

Мавзуга оид