Ўзбекистон | 09:23 / 05.10.2018
133252
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бензин нархини қанчага ошириш режалаштирилаётгани маълум бўлди

Фото: УНИАН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди (Kun.uz’да мавжуд). Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарқалди.

Унга кўра, бензинга нархлар ошиши қуйидагича юз бериши мумкин: 

Аи-80 - бир литр учун 4000 сўм;
Аи-91 - бир литр учун 4500 сўм;
Дизель ёқилғиси - бир литр учун 4800 сўм;
ЭКО дизель ёқилғиси - бир литр учун 4900 сўм.

Шунингдек, аҳолининг алоҳида қатламлари учун автобензин харид қилишга ҳар ойда 66 минг 700 сўм миқдорида компенсация тўланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор 2017 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистонда бензин нархи 35 фоизгача ошганди. Аи-80 маркали автобензин учун — 1 литрига 3800 сўм, Аи-91 маркали автобензин учун — 1 литрига 4300 сўм, Дизел ёқилғиси — 1 литрига 4100 сўм бўлган. 

Шундан сўнг, 2018 йил 15 февралда Ўзбекистондаги ягона монопол ташкилот “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-95 бензини нархи ошди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, бензинга нархларни ошириш ҳақидаги қарор ҳали қабул қилинмаган. Бу борадаги ўзгаришлар қачон кучга кириши ҳам номаълум бўлиб турибди.

Мавзуга оид