Жаҳон | 09:39 / 06.10.2018
11274
1 дақиқада ўқилади

«Би-би-си»: Елизавета II Букингем саройини тарк этади

Фото: Reuters/Paul Childs

Буюк Британия қироличаси Елизавета II таъмирлаш ишлари туфайли Букингем саройини тарк этишга мажбур бўлади. Бу ҳақда «Би-би-си» рус хизмати» хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, бинони таъмирлаш ишлари 2025 йилда бошланади.

Таъкидланишича, Букингем саройининг тикланиши тахминан 10 йил давом этади.

Бироқ, Елизавета II 2027 йилда ўз қароргоҳига қайтиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Daily Mirror нашри Елизавета II’нинг омма билан саломлашиш учун ёғоч ричагга ўрнатилган сунъий қўли борлиги ҳақида хабар тарқатганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид