Жаҳон | 08:13 / 06.10.2018
11580
1 дақиқада ўқилади

Москвада ҳавозалар ағдарилиши оқибатида ўзбекистонликлар жабрланди

Москва ғарбида қурилиш ҳавозаларининг ағдарилиши оқибатида 8 киши, жумладан 2 нафар ўзбекистонлик жабрланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

5 октябрда соат 11:15да “Снегири” турар-жой мажмуасидаги қурилиш ишлари вақтида қурилаётган иншоот атрофида ўрнатилган ҳавозалар қулаб тушган.

Олиб борилган тадбирлар давомида жабрланганларнинг шахси ўрганилган. Жумладан, бахтсиз ҳодиса оқибатида Ўзбекистоннинг 2 фуқароси – Нурали Пўлатов ва Малик Бўриев жабрлангани аниқланган. 

Жабрланганлар С.П.Боткин ва М.Е.Жадкевич номидаги шифохоналарга етказилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид