Жаҳон | 08:31 / 06.10.2018
9400
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси унга Трамп билан ишлаш ёқишини айтди 

Фото: AFP

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон унга АҚШ президенти Дональд Трамп билан ишлаш ёқишини айтди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди. 

Шаҳзода бундай фикрни Трамп Саудия Арабистони АҚШ кўмагисиз 2 ҳафта ҳам дош бера олмаслигини айтгандан кейин билдирган.

“Менга у билан ишлаш ёқади. Шундай нарсани ҳисобга олиш керакки, дўстинг яхши сўзлар билан бирга ёмон сўзларни ҳам айтиши мумкин”, деб айтган шаҳзода.

Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистони АҚШ етказган барча қуролни бепул олмагани, барчаси учун ҳисоб-китоб қилганини таъкидлаб ўтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид