Ўзбекистон | 08:26 / 06.10.2018
42070
3 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратурага янги вазифалар юкланди 

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратурасига: 

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг аниқ амалий натижаларга эришилиши таъминланмасдан туриб, юзаки бажарилишига йўл қўймаслик; 

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижро ҳолати тўғрисида маълумотларнинг «Ijro.gov.uz» тизими орқали ўз вақтида тақдим этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш; 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро ҳолатини вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳар ойда муҳокама қилинишини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш; 

бюрократик тўсиқлар ва муаммоларни ҳал этиш муддатларининг чўзилиши ҳолатларини бартараф этиш орқали вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро этилишида доимий равишда кўмаклашиб бориш вазифалари юкланди. 

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларини тўлиқ ва ўз вақтида бажармаган, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизими орқали ижро ҳолати тўғрисида маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда, нотўғри ва кечиктириб тақдим этган, буйруқбозликка ва масалаларни ҳал этишда муддат бузилишига йўл қўйган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиб боради; 

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга «Ijro.gov.uz» тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижроси ҳолати тўғрисида маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда, нотўғри ва кечиктириб тақдим этган ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиб боради. 

Белгиланишича, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тақдимномалари ва талаблари бажарилмаган тақдирда тегишли материаллар жавобгарлик чораларини кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.

Мавзуга оид