Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги қутқарув операцияси 11 октябрда тугайди
Индонезия ҳукумати 11 октябрь куни зилзила ва цунамидан жабрланган Марказий Сулавеси провинциясидаги қидирув-қутқарув операциясини тугаллашни режалаштирмоқда. Табиий офатлар асоратларини бартараф этувчи Миллий агентлик расмий вакили Сутопо Нугрохо якшанба куни шу ҳақида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қурбонлар сони 1763 нафарга етган. Нугрохо шунингдек Палу шаҳри (провинциянинг маъмурий маркази) чеккасидаги бир неча аҳоли пунктларида дом-дараксиз йўқолганлар сони 5 минг кишини ташкил қилишини қайд этди. Таъкидлаш жоизки, бундан аввал Индонезия ташқи ишлар вазирлигининг ОАВ билан ишловчи Ахборот департаменти раҳбари Аҳмад Рамадан провинциядаги уйлар ва иншоотлар қулаганидан сўнг 152 мингдан зиёд киши тириклайин ер остида қолгани ҳақида айтганди.
28 сентябрь куни Марказий Сулавесида 7,4 магнитудали зилзила рўй берди, унинг кетидан 360 дан ортиқ афтершоклар қайд этилди. Кучли ер ости силкинишлари цунамини келтириб чиқарди, тўлқинлар баландлиги 5-7 метрга етди.