Тошкентда GRBS халқаро ўқув ва имтиҳон марказининг Осиёдаги илк филиали очилди
Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиxонаси ва Тошкентдаги Ҳайдар Алиев Маданият Маркази ташкилий кўмагида аккредитациядан ўтказилган GRBS® xалқаро ўқув ва имтиҳон марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.
Маросимида Озарбайжон Республикасининг Юртимиздаги элчиси Ҳусейн Гулиев ва халқаро ўқув ва имтиҳон маркази ректори Баҳром Қурбонов ҳам иштирок этди.
Очилиш маросимида марказ ректори томонидан халқаро ўқув ва имтиҳон маркази, унинг фаолияти бўйича меҳмонларга маълумот берилди. Шундан сўнг GRBS® бўйлаб қизиқарли саёҳат ташкил этилди.
GRBS® 2005 йилдан буён фаолият юритувчи Озарбайжоннинг таълим ва маънавият-ахборот маркази бўлиб, АССА, NEBOSH, PMI, Pearson VUE, Kryterion, CiSCO Academy, ETS, Prometric, Kryterion, BSI, CiSCO, MICROSOFT каби нуфузли компаниялар томонидан аккредитациядан ўтган.
Буxгалтерия ҳисоби, лойиҳа бошқаруви, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги, аxборот теxнологиялари ва бошқа соҳалар бўйича xалқаро ва маҳаллий курсларни ташкил этиш, турли фан ва йўналишларда 300дан ортиқ профессионал тренинглар, чет тиллари бўйича курслар, PEARSON РТЕ, IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT ва бошқа халқаро имтиҳонлар ўтказиш,хорижда таълим ва миграция xизматлари кўрсатиш ҳамда турли соҳаларда компьютер имтиҳонларини ташкил этиш ташкилотнинг фаолият йўналишларига киради.
Бундан ташқари, GRBS® сўнгги 8 йил давомида расмий IELTS имтиҳон маркази сифатида Озарбайжоннинг тўртта шаҳрида имтиҳонлар ўтказди.
International Business School олий таълим муассасасининг ташкил этилганлиги ташкилотнинг ушбу даврдаги энг катта муваффақияти ҳисобланади.
Ушбу олий даргоҳда франчайзинг шартномасига мувофиқ ташкил этилган, дунёда энг кенг тарқалган “Vatel - Hotel & Tourism Management School“ тармоғи туризм ва меҳмонхона бошқаруви соҳасида xалқаро ва профессионал xодимлар тайёрлаш билан шуғулланади.
Xалқаро ўқув ва имтиҳон марказининг Тошкент шаҳри Тарас Шевченко кўчаси 21-уйда жойлашган филиали энг янги теxнологиялар билан жиҳозланган ва замонавий моддий-теxника базасига эга бўлиб, давлат ва xусусий тузилмаларга юқоридаги xизматларнинг барчасини тақдим этади, дейди Баҳром Қурбонов.
Шунингдек, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига GRBS®халқаро ўқув ва имтиҳон марказида таҳсил олиш учун алоҳида махсус бонуслар тақдим этилади.
GRBS® халқаро ўқув ва имтиҳон марказининг очилиши Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантиришга кўмак беради, маданий ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашда, шунингдек, Ўзбекистоннинг малакали ва xалқаро малакали мутаxассислар орқали жаҳон лойиҳаларига интеграциялашувида муҳим роль ўйнайди.
Телефон: (+99878) 129-19-19
Email: info.tashkent@grbs.com
Facebook: https://www.facebook.com/grbsuzbekistan
Instagram: https://www.instagram.com/grbs_uzbekistan
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024