Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясига Германия мутахассислари ташриф буюрди
Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси профессор ўқитувчилари ва Германия Федератив Республикаси (ГФР) Қуролли кучлари мутахассислари иштирокидаги ҳарбий ҳамкорлик доирасида машғулотлар ўтказилди. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.
Учрашувда германиялик ҳарбий мутахассис Клаус Хютгер “Танқидий инфратузилмалар” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон-Германия мудофаа вазирликлари тизимида олиб борилаётган янгича ёндашувлар ўзаро таққосланиб, атрофлича муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ўша куннинг ўзидаёқ ГФР Бундесвернинг Мюнхен университети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ташрифи ҳам амалга оширилди. Унда “Бундесвернинг Мюнхен университетида офицерларнинг таълим олиш жараёни”, “Аскарларни тайёрлаш доирасида Бундесвернинг психосоциал тармоғи” мавзуларида маърузалар тингланиб, ҳар икки давлат мудофаа вазирликлари тизимидаги ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025