Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ глобал исиш оқибатларидан огоҳлантирди
Дунё давлатлари глобал исиш туфайли фалокатларга йўл қўймаслик учун “жамиятнинг барча жабҳаларида тезкор, узоқни кўзловчи ва мисли кўрилмаган ўзгаришларни” амалга оширишлари лозим. Бундай фикр БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро мутахассислари гуруҳи докладида билдирилган.
Докладда таъкидланишича, 2030 йилга келиб сайёрамиздаги ҳарорат саноат давригача бўлган даражадан 1,5 даража ошади, бу эса глобал қурғоқчилик, ёнғинлар ва озиқ-овқат етишмаслиги юзага келиши хавфини оширади. Шунингдек, глобал исиш оқибатида денгиз музликлари эриб, денгиз сатҳи кўтарилиши, бу эса тошқинларга олиб келиши мумкин.
Ҳарорат ошишига йўл қўймаслик учун 2030 йилгача ис газининг атроф-муҳитга чиқиши 45 фоизга камайиб, 2050 йилгача 0 фоизга етиши керак.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 2017 йилда давлатлар табиий офатлар оқибатида умумий ҳисобда 320 млрд доллар зиён кўрганини маълум қилган. У жаҳон ҳамжамияти юз бераётган иқлим ўзгаришларига муносабат билдиришга улгура олмаётганини таъкидлаб ўтган.
2015 йилда 197 та давлат Иқлим бўйича Париж келишувини имзолаган. Унга кўра, давлатлар 2100 йилгача ўртача ҳароратнинг саноат давригача бўлган даражадан 2 даража кўпроққа кўтарилишига йўл қўймасликка келишиб олишган.
Мавзуга оид
15:55 / 26.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
17:33 / 29.03.2025
Глобал исиш туфайли чучук сув захиралари 20 йил давомида кескин камайди – тадқиқот
14:43 / 19.03.2025
Глобал исиш нафас олиш тизими саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда
13:40 / 11.01.2025