Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилояти ҳокими далада пахта терди
2018 йил ҳосили учун Сирдарё вилоятида ҳам пахта хомашёси етиштирилган бўлиб, уни нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга барча куч ва воситалар сафарбар этилган, деб хабар қилмоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, бугун Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев пахта йиғим-терими мавсумида иштирок этаётган ҳашарчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Фарғона вилоятидан келган ҳашарчилар билан далада пахта терган.
Вилоят ҳокими ҳашарчилар билан суҳбатда бўлиб, илғор теримчиларга совғалар топширгани айтилади.
Вилоятимизда сўнгги икки кунда об-ҳавонинг бироз ноқулай келиши пахта хомашёсини териб олишда қийинчиликлар туғдирди. Айни шу паллада вилоят ҳокими ташаббускорлик кўрсатиб, теримчилар ҳолидан хабар олиш ҳамда намуна бўлиш мақсадида пахта теримида иштирок этиб, пахтакорларнинг кўнглини кўтарди, дейилади ҳокимлик хабарида.
Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025