Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турк полицияси Озарбойжоннинг бош ўғрисини ушлади
Истанбул полицияси махсус операция давомида жиноий доираларда Лоту Гули лақаби билан маълум бўлган, Озарбойжоннинг бош “қонундаги ўғриси” Нодир Салифовни ушлади. Бу ҳақда Sozcu нашри маълум қилди.
Туркияда Салифов ҳақида озарбойжонлик бошқа жиноий “авторитет” Равшан Жаниев ўлдирилгандан кейин гапирила бошланган. Жаниев айнан Салифовнинг кўрсатмаси билан ўлдирилгани гумон қилинади.
Салифов Россия ОАВда Туркияда бўла туриб Россиянинг Калуга вилоятидаги тадбиркорлардан ўлпон йиғаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлгандан сўнг Истанбул полициясининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими кўз остига тушган.
8 октябрда Салифов Туркиядан туриб видеоконференция ёрдамида Россиядаги озарбойжонлик тадбиркорларга ўлпон солгани ҳақида маълум қилинган.
Салифов 23 августда Черногорияда қўлга олинган, бироқ қўйиб юборилган. У одам ўғирлаш, товламачилик ва босқинчилик айбловлари билан халқаро қидирувга берилган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025