Ислом Каримовнинг ўғли маош тўламаганлиги сабабли иш берувчини судга берди
Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўғли - Пётр - Москва шаҳрининг Тверь судига иш берувчидан ўзига белгиланган пул маблағларини ундириб беришни сўраб мурожаат қилди.
«Известия» маълумотларига кўра, у «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида бир неча йил давомида юқори лавозимда ишлаган, бироқ отасининг ўлимидан бироз вақт ўтгач, ўз ўрнини йўқотган. Бундай ҳолатларда берилиши мўлжалланган пул маблағлари унга тўланмаган.
Эндиликда суд орқали кичик Каримов ўзига белгиланган пулни олишга ҳаракат қилмоқда. Унинг аризасида даъвоси қуйидагича ифодаланади: «тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар». Бу борада бошқа ҳеч қандай тафсилот очиқланмаган.
Мавзуга оид
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024