Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Росгвардия раҳбари Кремль деворлари ёнида «террорчининг» қўлини сиқди
Фото: Видеодан кадр
Znak.com таҳририятига иккита видеоролик юборилди, уларда 3 октябрь куни Москвадаги Васильевск тепалигида юз берган ҳодисанинг баъзи тафсилотлари тасвирланган.
Видеода «Гелендваген» ҳайдовчиси - Приморьяда яшовчи 41 ёшли фуқаро Дмитрий Шалай Росгвардия қўмондони Виктор Золотов билан учрашув ташкиллаштирилмаса портлаш содир этиш ҳақида таҳдид қилган.
Видеодан кўриш мумкинки, суҳбат юз берган, шундан сўнг генерал Шалайга қўл узатган ва у ҳеч қандай қаршилик кўрсатмай ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қўлига топширган.
Ўз навбатида, ушбу ҳодиса ҳақида хабар берган кўплаб ОАВ Кремль деворлари ёнида «террорчи» ўз машинасида туриб олиб, Золотов билан учрашувни талаб қилаётганини ёзганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Миллий гвардияси раҳбари Виктор Золотов Коррупцияга қарши курашиш фондининг муассаса бўйича маълумотларига жавобан чиқиш қилиб, фонд раҳбари Алексей Навальнийни дуэлга чақирди ва ундан «серсув котлет» тайёрлашга ваъда берганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025