Жаҳон | 12:46 / 10.10.2018
5332
1 дақиқада ўқилади

Украинада ўқ-дори омборларини қўриқлаш кучайтирилди

Фото: Vladyslav Musiienko/Reuters

Украина Мудофаа вазирлиги Чернигов областида жойлашган ўқ-дорилар омборида содир бўлган ёнғиндан кейин мамлакат арсеналларини қўриқлаш ишлари кучайтирилиши ҳақида хабар берди, деб маълум қилмоқда РИА Новости.

«Бош штаб бошлиғи - Украина қуролли кучлари бош қўмондони, Украина армияси генерали Виктор Муженконинг буйруғи билан Украинанинг бутун ҳудудида жойлашган ўқ-дориларни сақлаш учун омборлари ва арсеналларининг хавфсизлиги ҳамда қўриқлаш ишлари кучайтирилди», - дея хабар қилишган вазирликдан.

Шунингдек, вазирликдан таъкидлашларича, яқин вақт ичида яна учта ўт ўчириш танки воқеа жойида ишлаётган муҳандислик ва ёнғин техникасига келиб қўшилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина вазири Россияни ҳарбий омбордаги портлашларда айблаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид