Жаҳон | 20:24 / 10.10.2018
6167
1 дақиқада ўқилади

Украинадаги аэропортлардан бирининг асфальти сотувга қўйилди

Фото: dp.vgorode.ua

Украинанинг СЕТАМ давлат корхонаси ходимлар маоши бўйича қарзни узиш мақсадида Черкасс шаҳридаги халқаро аэропортнинг асфальтини сотувга қўйди. Бу ҳақда Украина адлия вазирлиги сайтида маълум қилинган.

10 минг тонна кўчириб олинган асфальтбетоннинг бошланғич нархи 1230000 гривенга баҳоланган. Аэропортнинг маош бўйича қарзи эса бир миллион гривендан кўпроқни ташкил қилади. Аукцион 11 октябрда ўтказилади. 

Таъкидланишича, 1997 йилда аэропорт самолётларни қабул қилишни тўхтатган, 2001 йилда эса молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар сабабли ёпилган. 2007 йилда аэропорт янги сертификат олиб, яна ишини бошлаган. 2007 йилдан 2009 йилгача реконструкция қилинган, унда учиш-қўниш полосаси ва аэровокзал тикланган.

Ушбу аэропорт кутилмаган вазиятлар ва ёмон об-ҳаво шароити ҳолатларига захира аэропорти сифатида хизмат қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид