Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Veolia Тошкент шаҳри сув таъминоти тизимини бошқаришга киришади
Ўзбекистон ва Франциянинг Veolia компанияси Тошкент шаҳридаги сув таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича келишув имзолади, дея хабар беради компания матбуот хизмати.
Маълумотларга қараганда, батафсил келишув 2019 йилнинг биринчи ярмида кучга киради ва Франция компанияси Тошкент шаҳридаги тозалаш ва сув таъминоти тизимини бошқаришга киришади. Шу билан бирга, шартнома 25 йил муддатга мўлжалланган бўлади ва умумий айланмалар тахминан 1,5 миллиард еврони ташкил этади.
«Мазкур келишув Ўзбекистонда сув таъминоти тизимига энг яхши халқаро амалиёт ва тажрибани, шунингдек, ускунани жорий этиш имконини беради. Ўзбек томони аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳани амалга оширишда бизни ҳамкор сифатида танлаганидан мамнунмиз», - дея таъкидлаб ўтди Veolia ижрочи директори Антуан Фрерот.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давомида автомобиль транспортида ташиш, туризм, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, техник кўмак, космосни тадқиқ этиш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, маданият ва бошқа соҳаларга оид 10та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланганди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
14:00 / 27.05.2025