Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия компанияси Ўзбекистондаги энг йирик ИЭСни модернизация қилади
Яқин тўрт йил ичида Россиянинг «Силовие машини» компанияси Ўзбекистондаги энг йирик иссиқлик электр станцияси - Сирдарё ИЭСни модернизация қилади.
ОАВ маълумотларига кўра, лойиҳанинг қиймати 187,3 миллион доллар. Тўғридан-тўғри молиялаштириш, асосан, Россиянинг Внешэкономбанки томонидан 132 миллион долларлик кредит ҳисобидан амалга оширилади. Қолган маблағлар Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилади.
Аниқлик киритилишича, станциянинг олтита энергоблоки модернизацияси уларнинг умумий қувватини 1,8 минг МВт.дан 1,95 минг МВт.гача ошириш билан уч босқичда амалга оширилади ва 2022 йилда якунланади. Шартнома қиймати 177,1 миллион долларни ташкил этади.
Сирдарё ИЭС 1981 йилда фойдаланишга топширилган. Унинг ўрнатилган қуввати бугунги кунда 3,2 МВт.ни ташкил этади. Электр энергиясининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми - 13 млрд КВт.соатни ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 30%дан ортиғини ташкил этади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025