Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШга саудиялик журналист ўлдирилганини исботловчи видеони кўрсатди – WP
Туркия мутасадди идоралари АҚШ ҳуқуқ-тартибот идораларига саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилганини исботловчи видеоёзувни кўрсатди. Бу ҳақда журналист ишлаган The Washington Post нашри маълум қилди.
Фото: Getty Images
“Арабчада гаплашаётган Қошиқчи ва бир эркак овозини эшитиш мумкин. У сўроқ қилингани, қийналгани ва ўлдирилганини эшитиш мумкин. Бу ёзув Жамол консулликка киргандан кейин у билан нима содир бўлганига ойдинлик киритади”, деб айтган нашр манбаси. Манбанинг таъкидлашича, ушбу ёзувлар Саудия Арабистонининг журналист ўлдирилишига алоқадорлиги ва журналистнинг бошқа ҳаёт эмаслигини исботлайди.
Нашр Туркия АҚШ томонига бу ёзувларнинг нусхасини бергани ёки уни намойиш қилганини аниқ айта олмаслигини таъкидлаб ўтган.
Журналист расмий Ар-Риёд сиёсатини танқид қилувчи мақолалар ёзган. 2 октябрда у Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигига ҳужжатларни расмийлаштиргани борган ва ўшандан бери алоқага чиқмаяпти. Журналист консулликда ўлдирилгани гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025