Ўзбекистон | 08:39 / 12.10.2018
15527
1 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида” 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

Жамғарма Кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида” 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” 2018 йил 21 майдаги 380-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Мавзуга оид