Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суғориш тармоқларида балиқ етиштириш шартлари белгиланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида қишлоқ хўжалиги вазирининг “Суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
Суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштириш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштиришда қуйидагилар ҳисобга олиниши шарт:
суғориш тармоғида хар бир даврларда сув таъминотининг миқдори;
суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштириш тадбирлари суғориш тармоғини техник ҳолатига ва сув оқимига таъсир кўрсатмаслиги;
суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштиришда суғориш тармоғида йиллик режалаштирилган таъмирлаш ишлари;
суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштириш учун ўрнатилган мосламалар сув оқимига таъсир кўрсатиб, сув тошиши ва авария ҳолатларини келтириб чиқармаслиги;
суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштириш тадбирлари суғориш тармоғига боғланган экин майдонларини суғориш суви билан таъминлашга таъсир этмаслиги.
Суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқларни қафас ва ўралган жойларда боқиш қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:
суғориш тармоқлари (каналлар)да қафаслар алоҳида, секцияли ва пантон кўринишида бир-бирига уланган ҳолда ўрнатилиб, қирғоққа мустаҳкамланади;
суғориш тармоқлари (каналлар)нинг кенглиги ва оқим тезлигига қараб ҳар хил ҳажмда, шаклда (тўртбурчак, думалоқ, олти қирра, саккиз қирра ва ҳ.к.) қафаслар қўйилади;
балиқ чавоқларини табиий озуқа базаси етарли бўлган каналларда етиштиришда балиқ ўстирилиши мўлжалланган сувнинг гидрокимёвий ҳолати ўрганилганди;
балиқ чавоқларини суғориш тармоқлари (каналлар)га ташлашдан олдин биринчи навбатда балиқ турган сув ва балиқ ташланаётган сувнинг ҳарорати 15-20 дақиқа давомида бир бирига тенглаштирилади.
Суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари қуйидагилар:
суғориш тармоқлари (каналлар) қирғоқларига таъсир этувчи қазиш, қуриш ишларини олиб бормаслигини ва қирғоқни ўз ҳолида сақланишини;
суғориш тармоқлари (каналлар)ига ўрнатилган насос станциялари, улардаги дамба, акведук, дюкер, қувурли ўтказгичлар ва бошқа шу каби гидротехник иншоотлар орасидаги масофа 100 метрдан кам бўлмаслигини;
суғориш тармоқлари (каналлар) бўйларида техникалар ҳаракатланиши учун инспекторлик йўлларини тўсиб қўйилишини олдини олиш чораларини кўриш;
суғориш тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан техник шартлар олишлари ва ушбу техник шартлар асосида қафас мосламаларини ўрнатишлари;
фойдаланаётган жойини санитария ва экология қоидаларига мос равишда сақланишини;
балиқ етиштириш мавсуми тугаши билан суғориш тармоқлари (каналлар)га ўрнатилган қафасларни йиғиштириб олинишини таъминлаши шарт.
Мавзуга оид
08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
08:26 / 16.04.2025
Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди
11:44 / 11.03.2025
Ўзбекистон каналларни бетонлаш ҳисобига сув сарфини 15 фоизгача камайтирди
11:50 / 05.03.2025