Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия шу ҳафта «Суффа» радиотелескопи қурилиши режасини имзолайди
Ўзбекистон ва Россия бу ҳафта СССР парчаланиб кетганидан кейин тўхтатилган «Суффа» ноёб радиотелескопи қурилиши бўйича «йўл харитаси»ни имзолайди.
«Обсерватория қурилишининг якунланиши 4 миллиард рублга баҳоланмоқда. Икки йиллик лойиҳа йўл харитаси ишлаб чиқилди. У Россия Фанлар академияси президенти Александр Сергеев ва Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев томонидан 18-19 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган икки давлат етакчиларининг учрашуви вақтида имзоланиши режалаштирилган», - деди Ўзбекистон Фанлар академиясининг РТ-70 Радиообсерваторияси директори Геннадий Шанин «Известия» нашрига.
Ҳужжатга кўра, икки йил мобайнида «Суффа»ни халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида рўйхатдан ўтказиш, техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш ва қайта тиклашни амалга ошириш зарур. Кейин қурилишни якунлаш учун яна уч йил керак бўлади.
Нашр маълумотларига кўра, биринчи кузатувлар олимлар томонидан 2023-2028 йилларда ўтказилиши мўлжалланган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025