Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йил учун Букер мукофоти шимолий ирландиялик адибага топширилди
2018 йил учун Букер мукофоти совриндори шимолий ирландиялик ёзувчи Анна Бернс бўлди. Мукофот ҳайъати унинг “Milkman” романини энг яхши асар деб топди. Бу адибанинг учинчи романи ҳисобланади.
Жорий йилда мукофот учун яна 5 нафар ёзувчи кураш олиб борди. Булар: британиялик Дейзи Жонсон “Everything Under” романи ва Роберт Робертсон “The Long Take” асари билан; америкалик Рэйчел Кушнер “The Mars Room” романи ва Ричард Пауэрс “The Overstory” романи билан ҳамда канадалик Эси Эдугян “Washington Black” асари билан.
Бернснинг романидаги воқеалар Шимолий Ирландиядаги ихтилоф вақтида юз беради.
Адиба 1962 йилда Белфастда (Шимолий Ирландия) туғилиб, 1987 йилда Лондонга кўчиб ўтган. Унинг илк романи “No Bones” 2001 йилда йилнинг энг яхши маҳаллий романи учун Буюк Британия қироллик адабиёт жамияти томонидан топшириладиган Уинифред Холтби мемориал мукофоти билан тақдирланган.
Мавзуга оид
16:31 / 13.11.2024
Саманта Ҳарви космонавтлар ҳақидаги романи учун Букер мукофотига сазовор бўлди
19:48 / 18.10.2022
Шри-Ланкалик ёзувчи адабиёт бўйича Букер мукофотига сазовор бўлди
16:38 / 27.05.2022
Ҳиндистонлик ёзувчи Гитанжали Шри Букер мукофотига сазовор бўлди
08:45 / 22.05.2019