Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банк 759 минг долларни ўзлаштиргани фош қилинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилоят бошқармаси банк тизимидаги йирик миқдордаги талон-тарожликни фош қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бошқарма томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, мазкур банк мижозлари ҳисобланган 10та хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта ҳисоб-рақамларида бўлган 759 минг АҚШ долларини уларнинг хабарисиз бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ноқонуний ўтказиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025