Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегарадан товарларни бож тўловисиз олиб кириш меъёрлари қатъийлаштирилди
Чегарани кесиб ўтувчи жисмоний шахслар томонидан товарларнинг бож тўловисиз олиб кирилиши меъёрлари қатъийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Далат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Бу қарорга кўра, эндиликда жисмоний шахслар олти ойда бир марта (аввал бир ойда бир марта) Ўзбекистонга бож тўламаган ҳолда бир дона маиший ёки компьютер техникаси олиб кира олишади.
Рўйхатда маиший ва офис техникасининг 20 тури келтирилган. Булар совитгичлар, кондиционерлар, электр плиталар, телевизорлар ва шу кабилар. Бу товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг дан ошмаслиги керак.
Мавзуга оид
10:55 / 06.05.2025
Чегарада ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси маълум қилинди
16:52 / 29.04.2025
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади
18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди
16:31 / 08.04.2025