Спорт | 10:23 / 17.10.2018
8585
1 дақиқада ўқилади

Германия ўз тарихидаги энг ёмон натижани қайд этмоқда

Германия терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Францияга мағлуб бўлди (1:2). 

Немислар учун бу 2018 йилдаги олтинчи мағлубият бўлди. Бу терма жамоа тарихидаги энг ёмон кўрсаткичдир.

Бунгача Германия (ФРГ) 1985 ва 1956 йилларда 5 мартадан ютқазганди.

2018 йилда Йоахим Лёв жамоаси ўртоқлик учрашувларида Бразилияга (0:1) ва Австрияга (1:2) ютқазди, ЖЧ-2018 доирасида Мексика (0:1) ва Жанубий Кореяга мағлуб бўлинди (0:2), шунингдек Миллатлар лигаси доирасида – Нидерландия (0:3) ва Франция немисларни енгди (1:2).

2018 йилда Германия фақат 3 марта ғалабага эришиб, 2 бор дуранг ўйнади.

Бундан ташқари, немислар 2000 йилдан буён илк марта қаторасига икки расмий учрашувда ютқазди.

Германия бу йилда ўтказилган 11 ўйиндан фақат биттасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди. Бу кейинги 54 йилдаги антирекорддир. 1964 йилда жамоа 5 ўйин ўтказиб, барчасида гол ўтказганди.

Мавзуга оид