Жаҳон | 22:38 / 18.10.2018
2669
1 дақиқада ўқилади

Эквадор Венесуэла элчисини мамлакатдан чиқартириб юборди

Фото: РИА Новости / Дмитрий Знаменский

Эквадор ҳукумати Венесуэла элчисини мамлакатдан чиқартириб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Эквадор ташқи ишлар вазилиги маълум қилган.

Вазирлик берган баёнотда бунга Венесуэла алоқа ва ахборот вазири Хорхе Родригеснинг Эквадор президенти Ленин Моренога қарши қаратилган баёноти сабаб бўлган.

“Эквадор ўз ҳукуматига ҳурматсизлик кўрсатилишига чидаб турмайди. Шу билан бирга ўз демократик ва гуманитар тамойилларига содиқ Эквадор мамлакатга кираётган венесуэлаликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий ва ижтимоий чоралар қабул қилиб, уларга ёрдам беришни давом эттиради”, деб айтилган хабарда. 

Эквадор ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Венесуэладаги вақтинчалик ишончли вакилини маслаҳатлашувлар учун ортга чақиртириб олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид