Ўзбекистон | 09:54 / 18.10.2018
93728
1 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan томонидан Tracker автомобили йиғилди 

Фото: KUN.UZ

GM Uzbekistan АЖ GM Korea билан ҳамкорликда компаниянинг Тошкент шаҳридаги филиалида Tracker моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

Ушбу моделни ишлаб чиқаришни амалга ошириш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги GM Uzbekistan филиалига ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш учун GM Uzbekistan ва GM Korea ўртасида бир қатор шартномалар имзоланган. Синов ишлаб чиқариш доирасида айни дамда 28 дона Tracker автомобили йиғилди.

Компаниянинг маълум қилишича, Tracker автомобилини дастлабки йирик узелли йиғиш муваффақиятли амалга оширилди. Оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши санаси, шунингдек, автомобиль хусусиятлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот барча ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker’нинг илк суратлари тақдим этилганди.

Мавзуга оид