Спорт | 21:44 / 18.10.2018
21141
1 дақиқада ўқилади

Сўровнома. Ўзбекистон - Қатар ўйинининг энг яхши футболчиси аниқланди


Ўзбекистон ва Қатар (2:0) терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунига кўра, «Трибуна» сайтининг телеграмдаги каналида ўтказилган сўровнома якунланди.

Мухлислар ўйиннинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида, Одил Аҳмедов, Жавоҳир Сидиқов, Марат Бикмаев, Отабек Шукуров ва Икром Алибоевдан бирини танлаши лозим эди.

10000га яқин мухлис иштирок этган сўровнома натижасига кўра, ўйинда гол урган ва голли узатмани амалга оширган Одил Аҳмедов 60% (6 мингга яқин) овоз тўплаб, 1-ўринни эгаллади.

Жавоҳир Сидиқов 20% (2 мингга яқин) овоз билан 2-ўринни, голлардан бирига муаллифлик қилган Марат Бикмаев 15% (1,5 мингга яқин) овоз билан 3-ўринни эгаллади.

Отабек Шукуров ва Икром Алибоев 3%дан овоз тўплашга муваффақ бўлишди.

 

Мавзуга оид