АҚШ авиаташувчи кемаси 1991 йилдан бери биринчи марта Арктикага кирди

Фото: ВМС
АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг атом авиаташувчи кемаси “Гарри Трумэн” 1991 йилдан бери биринчи марта Шимолий қутб айланасини кесиб ўтиб, Арктикага кирган АҚШ авиаташувчи кемаси бўлди.
Кемага 8-авиаташувчи зарбкор гуруҳ кемалари ҳамкорлик қилмоқда. Кема Норвегияда ўтадиган Trident Juncture машғулотларида иштирок этишга йўналган. Ҳарбий машғулотларда 31 та давлатдан (НАТОнинг 29 давлати, Финляндия ва Швеция) 50 мингга яқин ҳарбий, 100 дан кўпроқ учар қурилма, ўнлаб кема иштирок этади. Машғулотлар 25 октябрдан 7 ноябргача давом этади.
Аввалроқ америкалик генерал АҚШ кемаси Норвегияда “Россияга НАТОнинг салоҳиятини кўрсатиб қўйишини” айтган.
АҚШ авиаташувчи кемаларидан охирги марта Арктикага киргани “Америка” кемаси бўлиб, бу 1991 йил сентябрда юз берган. Кема ҳам қўшма машғулотларда иштирок этган.
Мавзуга оид

01:04
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди

23:09 / 11.04.2025
Трамп даврида федерал бюджет харажатлари 154 млрд долларга ошди

22:13 / 11.04.2025
Трамп тарифлари инвесторларнинг АҚШ облигация бозорларидан қочишига олиб келди

20:19 / 11.04.2025